23:30 / 26.05.2021
3 284

Терма жамоамиз йиғин доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди


Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари олдидан ўқув-машғулот йиғинларига киришган. Йиғин доирасидаги илк баҳс Туркманистон терма жамоасига қарши кечди.

Қўшни давлат вакилларининг илтимосларига биноан, ёпиқ тарзда ўтказилган ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Голларга терма жамоамиз сафида Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробеков муаллифлик қилди.

Ўзбекистон – Туркманистон 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: … 0:1, Отабек Шукуров (пен.) 1:1, Одил Ҳамробеков (пен.) 2:1

Ўзбекистон 1-тайм: Санжар Кувватов, Хожиакбар Алижонов, Ислом Кобилов, Азим Ахмедов, Иброхимхалил Юлдашев, Одил Ахмедов, Достон Хамдамов, Отабек Шукуров, Хожимат Эркинов, Темурхужа Абдухоликов, Аброр Исмоилов.
Ўзбекистон 2-тайм: Валижон Раҳимов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов, Умарбек Эшмуродов, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Одил Ҳамробеков, Ойбек Бозоров, Санжар Қодирқулов, Фарруҳ Икромов, Шоҳруз Норхонов.

Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ўртоқлик ўйинини Дубайда Австралияга қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоамиз йиғин доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди