21:13 / 27.05.2021
2 474

Куманнинг истеъфоси "Барса"га қанчага тушади?


"Барселона" бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқарса, унга қанча пул тўлаши маълум бўлди.
Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, голландиялик мутахассис билан тузилган амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилиш Каталония клубига 13 млн еврога тушади.

Гап шундаки, "Кўк-анор ранглилар" Куманнинг нафақат йиллик маошини (7,2 миллион), балки яна 5,8 миллион евро товон пули ҳам тўлашига тўғри келади.

Бундан ташқари "Барса" ҳали ҳам Куман учун Нидерландия футбол иттифоқига 5 млн евро тўламагани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Куман “Барселона”ни 2020 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувидаги жамоа якунланган мавсум Ла Лига ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради. “Барселона” фақатгина Испания кубогида ғалаба қозонди холос.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Куманнинг истеъфоси "Барса"га қанчага тушади?