3 987
Алишер Узоқов футбол шарҳида сўкиниб юборгани ва Futbol-TV’дан кетиши сабаби ҳақида гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов футбол шарҳловчилигидан ўйин вақтида сўкиниб юборгани учун кетди мазмунидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.
Актёр бу ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.
"Кетишимга сабаб сўкинганим эмас, вақт масаласи. Сўкиниб юборганим рост. Даврон Файзиев билан шарҳлаб ўтирганмиз. Биз сўкиниб юборганимни сезмаганмиз. «Ливерпуль» ва «Рома» ўйнаяпти. Пенальти бўлди ва сўкиниб юбордим. Даврон ҳам, мен ҳам сезмадик. Эфир тугагандан кейин чиқсак, режиссёримиз Ойбек «Алишер ака, нега сўкдингиз?» деди. Мен «Қаерда сўкдим?» десам, у мана бу ерда сўкдингиз-ку деб, ўша жойини қўйиб берди.
«Даврон, сўкдимми?» десам, у «йўқ» дейди. Биз сезмаганмиз ҳам, яхши ўйин бўлган, азарт бўлган. Кетишимнинг сабаби у бўлмаган. Вақт масаласи сабаб ишдан кетганман.
Бундан икки йилча аввал яхшигина оғир касал бўлдим. Режимим бузилиб кетгани, ишим кўпайиб кетгани, кун давомида телевидениеда ишлаб, яна кино ёки реклама роликларига бориб, клип тасвирга олиш жараёнларида қатнашиб, кечаси шарҳга борардим. Охирги шарҳимда биринчи таймдан кейин мазам қочган, ўшандан сўнг касалхонага, тўғри реанимацияга тушдим.
Улар «Бунақа босимда ишламанг, йиқитади», дейишди. Йиллар мобайнида режим йўқлиги, юкламалар кўплиги билинмаган, лекин йиғилиб-йиғилиб, мени ағдарди. Яхшигина оғир касал бўлдим. Худога шукр, ўтиб кетди.
Бу касалликни «Менежер синдроми» деб айтишди, яъни режим бузилганлиги. Аниқ айтадиган бўлсам, юрагим ва қон босимим яхшигина безовта қилди. Кўтарилиб тушди, кўтарилиб тушди, бу ёмон. Деярли икки ой даволандим.
Ўшанда Zo‘r TV’да ҳам иш фаолиятимни юритаётган эдим. Шуҳрат ака раҳбаримиз, уларга катта раҳмат айтаман, жуда кўп қўллаб-қувватладилар. Канал ходимлари ҳаммалари иссиқ-совуғимдан хабар олиб турди. Ўшанда, менинг оғир кунимда қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман.
Ўтиб кетди, ўша сабаб бўлди, қайта тикланолмадим. Бошқа ишлар билан чалғидим, яқинда яна бир бордим, ўзим ишлашни хоҳлайман, бу сафар Futbol-TV билан бошқа ташкилий масалалар бўйича келишолмадим", - деди Алишер Узоқов.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди