Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Евромавсумнинг охирида “Женоа” таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилгани ёзги трансферлар вақтида унга бўлган қизиқишни оширади. Агар легионеримиз миллий терма жамоа сафида Саудия Арабистонида бўладиган 2022 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш турнирида ҳам ўзини кўрсата олса, трансферлар даврида харидорлари сафи ошиб кетиши ҳақиқатга анча яқиндир.
Ҳозирча эса, хориж матбуоти Элдор Шомуродовнинг эҳтимолий харидорлари ҳақида ёзмоқда. “Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди”, деган нақл борлигини унутмаган ҳолда, ушбу мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Элдорнинг қайси хусусиятлари харидорларни жалб қилмоқда?
Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидаги илк мавсумида жами 32 та учрашувда 8 та гол урди ва иккита голли пас муаллифи бўлди. Бу дебют мавсум учун жуда яхши кўрсаткич. Зеро, Элдор “Ростов”да уч ярим йил давомида 79 та ўйинда 16 та гол урган эди.
Элдор ҳужумчи учун ўта муҳим ҳислатлар – дарвозага зарба бериш, вазиятлардан унумли фойдаланиш, меҳнатсеварлик, тезкорлик, иккала оёқда ва бош билан яхши ўйнаш, ақлли футбол намойиш этишни яхши ўзлаштирган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шомуродовга ўхшаб оддий ҳаётда сокин ва камтар, майдонда эса ҳақиқий жангчига айланадиган курашувчан футболчиларни топиш осон эмас. Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, спортчилик сифатлари барқарор, моддий манфаатдорликни биринчи ўринга қўймайдиган футболчилар ҳар қандай жамоанинг орзусидир.
Хўш, Шомуродовга кимлар қизиқмоқда ёки уни қайси жамоалар олиши мумкин?
“Ювентус”
Қишки трансферлар мавсумининг энг шов-шувли хабари “Ювентус”нинг Элдор Шомуродовга қизиққани бўлди. “Женоа” раҳбари ҳам клуб билан дўстона алоқаларга эга бўлган туринликлар ўзбек футболчиси ҳақида сўраганини тан олди ва шу билан бирга Шомуродов мавсумни Генуяда якунлашини маълум қилди.
Ҳозир бу трансфернинг имконияти деярли нолга тенг. Агар “Ювентус” мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаганида вазият ўзгариши мумкин эди. Шундай бўлган тақдирда, клуб раҳбарияти таркибни буткул янгилаб, жамоани истеъдодли ёшларни таклиф қилган ҳолда бошқатдан тузмоқчи эди. Энди эса, вақт йўқотмаслик учун жамоа ўзаги сақлаб қолинади ва айрим нуқталар кучайтирилади.
“Рома”
Мавсум якунига яқин “Рома” Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Бунга асосий сабаб, “Рома”ни келаси мавсумга тайёрлайдиган Жозе Моуриньо ўзбек ҳужумчиси ва унинг атрофидаги мутахассислар билан шахсан таниш эканидир. Айтишларича, португалиялик мутахассисга Элдорнинг ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишдаги тезкорлиги, тактик жиҳатда ақлли футболчи экани ва ҳимояга катта ёрдам бериш қобилияти ёқаркан.
“Аталанта”
“Аталанта” А Сериянинг энг “руслашган” жамоаси ҳисобланади. Гасперини қўл остида россиялик Алексей Миранчук, украиналик Руслан Малиновский ва Виктор Коваленко тўп тепмоқда. Аслида бу жамоа ҳужумида колумбиялик тўпурарлар – Луис Муриэль ва Дуван Сапата анча ишончли ўйин кўрсатмоқда.
Шомуродов эса “Аталанта” дарвозасига бир жуфт гол уриб, нималарга қодирлигини амалда кўрсатиб қўйди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Элдорнинг вазиятга тез мослашувчанлиги ва “Аталанта”нинг ўйин услуби Шомуродовга тўғри келиши бергамоликларнинг қизиқишини уйғотиши мумкин.
Бундан ташқари, кейинги пайтда мунтазам равишда Европа Чемпионлар лигасида ўйнаётган “Аталанта” бош мураббийи Гасперини мавсум охирига келиб, жамоага ҳимояланиш қобилиятига эга, тезкор қарши ҳужумда ишончли ҳаракат қила оладиган ҳужумчига эҳтиёж борлигини бир неча маротаба таъкидлагани ҳам бежиз эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди