23:48 / 28.05.2021
2 490

Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак"


U-21 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Украинада бўлиб ўтган Валерий Лобановский халқаро хотира турнири ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки ўйинда ҳам футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Кеча Озарбайжонга қарши учрашувда ҳам рақибларимизга деярли имконият қолдирмадик. Кеча кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин кўпидан фойдалана олмадик. Аммо асосийси учрашувда ғалабага эришдик.

Ҳар куни ўйин ўтказиш қийин, бироқ кечаги ва бугунги учрашувда асосий таркибда тушганлар ва захирадан қўшилганлар бир жамоа бўлиб ўйнашди. Уларнинг барчаси яхши ҳаракат қилишди. Украинага ҳам ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу кичик ғалаба бўлиши мумкин, лекин ҳали катта мусобақаларда ҳам ғалабаларни қўлга киритиб, юртимизни шаънини ишончли тарзда ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Бу ташкил этилган U-21 терма жамоамизнинг ва менинг мураббий сифатидаги биринчи совриним бўлди. Бундан кейин янада каттароқ мусобақаларда кучли ўйин кўрсатиб, олтин медаллар билан қайтишга ҳаракат қиламиз.Ўйлайманки, бундан кейин ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз, ҳар бир мусобақа ва ўртоқлик учрашувида бор кучимиз билан ўйнашга интиламиз. Энг асосийси бизни аниқ мақсадимиз бор ва ву йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. Шу каби турнирлар орқали футболчиларимиз ўсишда давом этишади, ўсади деб ўйлайман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак"