08:53 / 30.05.2021
2 054

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик”


“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ финалида “Челси”га (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Таркибни танлаш борасида қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ғалаба учун энг яхши вариантни танлашга уриндим. Биринчи бўлимда бор кучимиз билан рақиб ҳимоя қўрғонини “бузиш”га уриндик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик.

“Челси”нинг ҳимоявий структурасига қарши чиқиш осон иш эмас. Узоқ масофаларга тўп узатиш ва иккинчи тўп учун курашда қийинчиликларга дуч келдик. Бутун мавсумни яхши ўтказдик. Аммо финалда ғалабага эриша олмадик. Ҳаракат қилдик, бироқ мақсадга эришолмадик. Янада яхшироқ ишлашда давом этамиз.

Умуман ўйин катта босим остида кечди. Илк марта ЕЧЛ финалида ўйнашимизга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда дадилроқ ҳаракат қилдик. Аммо бу кеча рақибнинг мақсади амалга ошди. Лондонликларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳар доим ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилиш лозим. Иккинчи бўлимда уларда биргина Пулишич билан боғлиқ хавфли вазият яратилди. Албатта “Челси” яхши жамоа, аммо биз уларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч бўлмаганда битта гол уришга лойиқ эдик.  Аммо бу амалга ошмай қолди”, деди Гвардиола.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик”