22:01 / 31.05.2021
3 284

Баҳодир Жалолов қозоғистонлик азалий рақиби Камшибек Кункабаевни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди


Фото: Instagram
Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари 31 май, душанба куни бўлиб ўтди.
Осиё чемпионатининг марказий жанги +91 кг вазн тоифаси вакиллари Баҳодир Жалолов ва Камшибек Кункабаев ўртасида бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон вакилини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа Баҳодир Осиё чемпионати олтин медалига эга чиқди. Қайд этиш жоиз, бу Баҳодир ва Камшибек ўртасидаги ўзаро 6-жанг эди. Ҳисоб 4:2 Баҳодир фойдасига.

Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Бобоусмон Ботуров (-69), Саиджамшид Жаъфаров (-75) ва Дилшодбек Рўзметов (-81) финални ғалаба билан якунлаб, Осиё чемпионлигини қўлга киритганди. Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) эса финалда мўғулистонлик боксчига мағлуб бўлганди.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар биринчи ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов қозоғистонлик азалий рақиби Камшибек Кункабаевни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди