1 998
“Манчестер Сити” – “Челси”: Тактикасининг саноғи йўқ Гвардиола ва Тухелнинг топқирлиги (Таҳлил)
Европада клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа – Европа Чемпионлар лигасининг 2020-2021 йилги мавсуми якунланди. Ҳал қилувчи беллашувда “Манчестер Сити” – “Челси” тўқнашди.
Финалдан аввал аксарият инсонлар “шаҳарликлар”нинг ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ Томас Тухелъ майдонда бунинг аксини кўрсатиб қўйди.
Учрашув ажойиб шиддатни тақдим этди. АПЛ жамоалари беллашуви чемпионатдагидек эмасдир. Бироқ кўпчиликка манзур бўлди. Ҳар ҳолда твиттер фойдаланувчилари ўйиннинг боришидан мамнун эканлигини билдирди.
“Челси” раҳбарияти (раҳбариятда фақатгина битта одам Роман Абрамовичнинг қарорлари барчасини ҳал қилади. У бошқалар билан ҳисоблашмайди. Қарорлари ўхшаб ҳам қолиши бор гап) вақтида мураббий алмаштирди.
“Аристократлар” ЕЧЛдаги илк муваффақиятида ҳам Виллаш Боаш ишдан кетгач Роберто Ди Маттео олиб келинди ва у мавсум охирлаб қолган бўлишига қарамай жамоага мусобақа ғолиблигини тақдим этди. Абрамович бу сафар ҳам шундай бўлишига ишонди шекилли, ишлари юришмаган Фрэнк Лэмпард лавозимидан озод этилди, Томас Тузелъ унинг ўрнини эгаллади.
Томас Тухелнинг қилаётган иши ПСЖдаги юлдузлар соясида қолиб кетаётганди. Гўёки у ПСЖга мос эмасдек тасаввур уйғотганди. Лекин мана кўрдикки Томаснинг қай даражада кучли эканилини. Германиялик мутахассис ярим финалда “Реал”га қарши баҳсларда нималарга қодир эканлигини исботлади. Мусобақани ўзиники қилиб олган “Реал”га имконият қолдирмади. Ўтган мавсум парижликларни ўз тарихларида илк бор бир оёқда (жароҳат олганди) финалга олиб чиқди. Бироқ жамоадаги интизом уларнинг чемпион бўлишига йўл қўймади.
Марказда Нголо Канте рақиб ҳужумларини кесиб ташлади. Унинг ёнидаги шериклари эса унга далда бўлди.
“Челси” 5 ҳимоячи билан учрашувни бошлаганди. Аммо жамоанинг асосий таянчларидан бири Тиаго Силва кутилмаганда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Бу мураббийнинг режаларини ўзгартириб юборди.
“Манчестер Сити”да ҳам шундай. Беллашувнинг учдан бир қиси ортда қолган бир паллада ўйинни қура оладиган Кевин де Брюйне сафдан чиқди. Икки жамоада биттадан йўқотиш.
Хосеп Гвардиоланинг калласида минг хил тактик схемалар борлигидан қайси бирини қўллашга роса қийналади. Бунинг унинг ютуғи ва шу билан бирга камчилигиҳамдир. Чунки вариант кўп бўлса, танлов қийн кечади. Таркиб борасида ҳам шундай. Гвардиола қўл остида камида иккита кучли таркиб бор. Тактикалар ўйиннинг боришидан ўзгариб бориши оқибатида футболчилар навбати билан унинг йўриқларини бажаришдан нарига ўта олишмади. Ортиқча ҳаракат қилишга қўймайдиган мураббий. Лекин таркиб ундан кўпроғини қила оларди. Пеп бунга йўл қўймайди холос. Чунки испаниялик мураббий футболчилари унинг айтганидан четга чиқишини истамайди.
Кўпчилик “Челси” ҳимояда ўйнади, қарши ҳужумда ҳаракат қилиб футболни зерикарли кўринишга олиб келди, дея фикр билдирди. Аммо лондонликлар гол ургунга қадар олдинга ўтиш ва хавфли вазият яратишда “Манчестер Сити”дан қолишмади, балки кўпроқ ҳужум ташкил этгандир. Энди дарвозасидан тўп олиб чиққанидан сўнг ҳар қандай жамоа икки ҳисса кўпроқ ҳаракат қилиши, нариги томон эса ортга қайтиши табиий. Ҳисобни очганидан кейин “Челси” етарликча олдинга ўтди. Шуниси эътиборга молик. Гол финалга чирой бағишлади.
Айниқса, унинг вужудга келишидаги охирги пас. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевнинг табири билан айтганидек, Мейсон Маунтнинг паси дунёнинг энг кучли ҳимоясини сарёғдек кесиб ўтди. Голни Кай Хавертс киритди. У ЕЧЛдаги биринчи голини урди. Дебют голи финалга тўғри келди. Ажойиб а?
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда аввалги босқич қаҳрамони Рияд Маҳрез жамоаси жонига оро кириши мумкин эди. Бироқ у тепган тўпга бироз аниқлик етишмади. Гвардиола учрашувни ҳужумчисиз бошлади. Балки у жамоадаги Серхио Агуэро, Габриэл Жезус кабилардан бирини дастлабки дақиқаларда майдонга туширганида, балки вазият бошқача бўлармиди?! Футболда поезд ўтиб кетганидан кейин у бўлса, бу бўлармиди, деган тахминлар ўринсиз. Ҳаётда ҳам шундай. Энди Агуеро “Барселона”га кубоксиз йўл олади. У интервьюларида ЕЧЛда ғалаба қозонсамгина жамоадан кетаман, деб айтганди. Бироқ у “Барса” билан финалдан олдин келишиб қўйганди.
Аргентиналик юлдуз ғолиб бўлишига шубҳаланмаган бўлса керак.
ЕЧЛда бир факт бор. Мусобақа финалига чиққан охирги етти дебютант жамоа имкониятни бой бераркан. “Сити” саккизинчи клубга айланди.
“Челси” муносиб тарзда ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистондаги “Челси” мухлисларини табриклаймиз. Кейинги мавсумни соғинамиз. Унгача эса Евро-2020дан баҳра оламиз.
Бекзод Исаев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди