"Интер"нинг собиқ устози Антонио Конте "Тоттенхем" бош мураббийи бўлишга яқин турибди. Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, италиялик мутахассис ва Лондон клуби ўртасида кечган музокаралар анча ижобий якунланган.
Конте раҳбарият билан “Тоттенхэм” лойиҳаси, келажакдаги трансферлар, шартнома муддати ва ойлик маош масалаларини муҳокама қилган.
Бундан ташқари, "Ювентус"нинг собиқ спорт директори Фабио Паратичи ҳам “Тоттенхэм”да айнан спорт директори лавозимида иш бошлашга яқин турибди.
“Тоттенхэм” якунланган мавсум премьер-лигада 62 очко билан 7-ўринни эгаллади. “Шпорлар” янги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этади.
Конте учун Лондон бегона шаҳар эмас. У 2016-2018 йилларда ушбу шаҳарнинг яна бир жамоаси - "Челси"ни бошқарган ва Англия чемпионлигини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради