00:31 / 07.06.2021
1 767

Йил шоуси. Енгилмас Флойд Мейвезер 7 июнь тонгида блогерга қарши жанг қилади


Фото: ShоwTime
Бокс бўйича бешта дивизион собиқ чемпиони Флойд Мейвезер 7 июнь тонгида видеоблогер Логан Полга қарши жанг қилади.
АҚШнинг Майами шаҳрида бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унинг асосий воқеаси Мейвезер ва Логан Пол ўртасидаги жанг бўлади.

Мусобақа Тошкент вақти билан 7 июнь тонгида бўлиб ўтади. Жанг тахминан 07:00 дан кейин бўлиб ўтади.
Флойд Мейвезер ва Логан Пол ўртасидаги жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Иштирокчилар вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Унда Пол 85,9 кг вазнни қайд этди. Флойд ундан 15 килограммга енгил чиқди — 70,3 кг.
Эслатиб ўтамиз, бу жангда ён ҳакамлар бўлмайди. Ғолиб номи нокаут орқали аниқланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йил шоуси. Енгилмас Флойд Мейвезер 7 июнь тонгида блогерга қарши жанг қилади