“Ювентус” бош мураббийи этиб тайинланган Массимилиано Аллегри ишни таркибниўзига мослаштиришдан бошлади.
53 ёшли мутахассис кучли чемпионатлардан кўзга кўринган ўйинчиларни Туринга таклиф этмоқда.
Маълумотларга қараганда, Аллегри янги жамоасида ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди ва “Фиорентина” вакили Душан Влаховични кўрмоқчи. Шунингдек, италиялик мутахассис рўйхати “Марсель”да ўйнаётган Аркадиуш Милик ва “Барселона” кутаётган Мемфис Депай ҳам бор.
Аллегри майдон марказида “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба, “Барселона”да ўзини кўрсата олмаган Миралем Пьянич, “Сассуоло” етакчиси Мануэль Локателлини ўйнатмоқчи.
Шунингдек, клуб раҳбарияти бош мураббийни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа трансферларга пул ажратиши ва жамоа тўпурари Криштиану Роналду сотиб юборишга ҳам тайёр. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда