Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоаси сафарда Японияга қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда ён қўшинимиз кучли рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдан кейин терма жамоа устози Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Япониядек кучли рақибга қарши футболчиларимиз курашишди. Айрим вазиятларда ўйлаганларимиз амалга ошгандек бўлди ҳам. Лекин бугунги учрашувда таянч нуқтамизда муаммолар кузатилди. Бизнинг рақибимиз – Япония қандай кучга эгалигини ҳамма билади.
Биз кимга қарши ўйнаётганимизни билардик. Мана шундай кучли рақибга қарши гол уриш мумкинлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди. Учрашув охирларида яна имкониятларимиз бўлди. Барибир рақибнинг кучлилиги билинди. Қаердадир бизга маҳорат етишмади.
Ютқазган бўлсак-да, тожик футболи босқичма-босқич тўғри йўлда кетаётганини кўрсатиб беряпти.
Энди Мьянма терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу биз учун муҳим учрашув. Албатта, ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз. Иккинчи ўринни эгаллашимиз учун минимум имкониятимиз бор. Бу борада Қирғизистон билан кураш охиригача давом этади. Ўйинлар тугагач, қолгани ҳисоб-китоб қилинади, - деди Тошев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди