00:58 / 08.06.2021
2 967

Ўзбекистон Сингапур дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди!


Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сингапур учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Жалолиддин Машарипов ўз дубли билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бўлим сўнгида Шомуродов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи таймда Одил Аҳмедов битта гол урди ва рақибнинг автоголига сабабчи бўлди.
Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" очколари сонини 12 тага етказиб олган ҳолда, Саудия билан орадаги фарқни 2 очкога қисқартирди. Сингапур ҳисобида 7 очко мавжуд.

Ўзбекистон - Сингапур 5:0  
Гол: Жалолиддин Машарипов 6', 35', Элдор Шомуродов 45+2', Одил Аҳмедов 50', автогол Ирфан Фанди 89'
Ўзбекистон – Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Умарбек Эшмуродов,  Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одилжон Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фарруҳ Икромов, 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 46, Темурхўжа Абдуҳолиқов, 60), Элдор Шомуродов
Захира: Валижон Раҳимов, Абдувоҳид Неъматов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Рустамжон Ашурматов, Аброрбек Исмоилов, Вагиз Галиулин, Санжар Шоаҳмедов
Сингапур – Изван Маҳбуд, Мадху Мохана (Зулқарнайн Сузлиман, 67), Байхакки Хайзан, Шакир Хамза, Назрул Назари (Шавал Ануар, 46), Шаҳдан Сулаиман, Зулфахми Арифин, Хафиз Сужад (Ирфан Фанди, 30), Хаззуван Халим (Сайфулла Акбар, 71), Фарис Рамли, Ясир Ханапи
Захира: Зайфул Низам, Хассан Санни, Ану, Амирул Адли, Ҳафиз Нур, Ильхан Фанди, Габриэль Квак
Огоҳлантиришлар: Байхакки Хайзан (10), Отабек Шукуров (12), Зулфахми Арифин (33), Одилжон Ҳамробеков (59), Исломжон Қобилов (90+1).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Сингапур дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди!