
Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Нидерландия - Украина учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари
Дастлаб, иккинчи тайм бошида Вейналдум ҳисобни очган бўлса, Вегорст орадан бироз ўтиб ҳисобдаги фарқни оширди.
Шундан кейин хотиржамликка берилган "лолалар юрти вакиллари" 4 дақиқа ичида 2 та гол ўтказиб юборди. Бироқ ўйин сўнгига қадар Дамфрис жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.
Шу тариқа, Де Бур шогирдлари Австриядан кейин 2-ўринга жойлашди. Украина эса, 3-поғонада жойлашган.
Нидерландия – Украина 3:2
Голлар: 1:0 – 52 Вейналдум, 2:0 – 58 Вегорст, 2:1 – 75 Ярмоленко, 2:2 – 79 Яремчук, 3:2 – 85 Думфрис.
Нидерландия – Стекеленбург, Думфрис, де Врей, Блинд (Аке, 64), ван Анхолт (Вейндал, 64), Вейналдум, де Йонг, де Рон, Тимбер (Велтман, 88), Депай (Мален, 90), Вегорст (де Йонг, 88).
Украина – Бушчан, Забарний, Матвиенко, Миколенко, Караваев, Зинченко, Сидорчук, Зубков (Марлос, 13; Шапаренко, 64), Малиновский, Ярмоленко, Яремчук.
Огоҳлантиришлар: Сидорчук (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар