
Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳамда Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шик Европа чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган Шотландияга (2:0) қарши ўйинда дубль қайд этди.
Шик ўзининг ўйиндаги иккинчи голини деярли майдон марказидан киритди. Аниқроғи, тўп 44,45 метр узоқликдан рақиб дарвозасига кирди.
Эътиборлиси, Патрик шу тариқа қитъа чемпионати тарихидаги энг узоқ масофадан киритилган гол муаллифига айланди. Бундан аввалги рекорд 1980 йилги Европа чемпионатида қайд этилган.
Чехия терма жамоаси “Евро-2020” доирасидаги навбатдаги баҳсни 18 июнь куни Хорватияга қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.