Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон учрашувидан олдидан ҳамманинг фикри турлича. Биз эса эксперт фикри рукни орқали Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин терма жамоамизнинг имкониятлари ҳақида тажрибали мутахассис, "Янгиер" жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг мулоҳазаларини тингладик.
Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ
"Ижобий натижага умид қиляпман. Бизнинг йигитлар Саудия Арабистонини енгишга қодир, бунга шубҳам йўқ. Терма жамоамизда Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов сингари етакчиларимиз бор. Мен бу йигитларга ишонаман. Бироқ кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ. Улар ўйинга қандай тактик режа танлашади, ҳимояда ўйинни қандай йўлга қўйишади шу ва бошқа омиллар. Сир эмаски, Саудия Арабистони ўз майдонида жуда яхши тўп тепади. Улар истаган жамоани юта олишлари мумкин. Мен ушбу мамлакатда ўйнаганман, нималарга қодирлигидан хабарим бор. Рақиб мураббийи ҳужумда ўйинни яхши қура олади", - дейди Азамат Абдураимов.
Бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим
"Албатта, бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим. Рақиб Сингапур ёки Филиппин эмас. Майдонда маҳоратни юз фоиз ишга солиш керак. Ўйлайманки, футболчиларимиз бутун ўзбек футболи учун борларини беришади. Уларга барча мухлислик қилаётганини унутишмаслиги даркор. Агарда йигитларнинг кўзи ёнса, ҳар бир тўп учун курашса биз керакли натижага эриша оламиз. Боринки, майдонда ўзларини ўйласа, жамоа эмас, юлдузлар тўп тепса мағлубиятга учрашимиз ҳеч гап эмас. Абрамов ва унинг жамоасида вақт етарлича бўлди. Улар футболчиларнинг юрагига етиб борадиган керакли сўзларини топишлари лозим. Бошқача йўл билан биз саудияликларни юта олмаймиз. Майдонда ҳамма бор кучини ташлаши зарур.", - дейди Азамат Абдураимов.
2 473
Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ"
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади