Боксда энг кескин ва муросасиз жанглар ўта оғир вазн тоифасида бўлади. Ҳар қандай мусобақани супероғир вазннинг финал жанги безаб беради. Яқинда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида Баҳодир Жалолов ҳал қилувчи жангда Қозоғистон терма жамоаси сардори Қамшибек Кўнкабаевни енгиб, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди.
Бугунги кунда ҳаваскорлар боксида ўта оғир вазн тоифасида нафақат Осиёда, балки дунёда Баҳодир Жалоловдан зўр боксчи йўқ. Ёзда Токио шаҳрида навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари старт олади. Одатдагидек, Баҳодир Жалолов тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида ҳам олтин медалга асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.
Осиё бокс конфедерацияси мутахассислари Баҳодир Жалолов ҳақида мақола чоп этди. Sports.uz сайти ушбу материални ўзбек тилида мухлислар эътиборига ҳавола қилишни маъқул топди.
Осиё чемпионати финалида тўқнаш келган Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кўнкабаевнинг иккиси ҳам Олимпиадага йўлланма олган боксчилар ҳисобланади. Ҳал қилувчи жангда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, ўзбек боксчиси олтин медалга лойиқ топилди. Кўнкабаев биринчи раундда нокдаунга тушганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Баҳодир Жалолов Осиё бокс конфедерацияси мутахассисларига қуйидаги маълумотларни гапириб берди:
Биз ҳар бир рақибимизни кучли ва тажрибали спортчи сифатида қаттиқ ҳурмат қиламиз. Қозоғистон бокси кучли мамлакат, Мўғулистон ҳам ўзини яхши томондан кўрсатди, Ҳиндистон бу гал етакчи терма жамоаларга анча яқинлашиб қолди.
Қозоғистонлик кучли боксчи Қамшибек Кўнкабаевга қарши еттинчи жангимни ўтказдим. Бу гал ҳам ҳар доимгидек қийин тўқнашув бўлди. Кўп нарса жисмоний ҳолатдан кўра психологияга боғлиқ эди. Бу борада мен анча хотиржам эдим, чунки охирги иккита ўзаро жангда уни енггандим ва ҳеч кимга ютқазмаётган эдим. Охирги ойларда психологик тайёргарликни кучайтириш бўйича иш олиб бордим ва бу мусобақада ўз самарасини берди.
Олимпия ўйинлари олдидан тайёргарлигимни аввалгиларга нисбатан анча кучайтиришим керак. Мен Олимпия ўйинларида ғолиб чиқишни орзу қиляпман ва машғулотларни ҳам Токио мусобақаларига юз фоиз тайёр бўлиш учун муносиб тарзда ўташ керак. Биз бошқа ҳеч қандай турнир ва йиғинларга бормаймиз. Тайёргарликнинг сўнгги босқичини Ўзбекистонда ўтаймиз.
Токиода асосий рақибларим Қозоғистон, Россия, Куба ва Австралия вакиллари бўлади. Лекин юқорида таъкидлаганимдек, мен ўз вазнимдаги барча чарм қўлқоп усталарини энг кучлилари, деб биламан. Олимпия ўйинларидан кейин жаҳон чемпионатида чемпионлик унвонимни ҳимоя қилишни истайман. Ундан кейин нималар бўлишини вақт кўрсатади!
Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксчилар ўртасида жаҳон чемпионатлари ғолиби ва совриндори, икки карра Осиё чемпиони ҳисобланади. Ҳаваскорлар ўртасида жами 83 та жангда ғалаба қозонган ва 11 маротаба рақибларига имкониятни бой берган. Баҳодир бу йўналишда сўнгги бор 2017 йилда Қамшибек Кўнкабаевга ютқазган. Мана шундан бери барча учрашувларда қўли баланд келмоқда.
Ҳамюртимиз 2018 йилдан бери профессионал жангларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Саккизта жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган ва барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади