
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 2-саралаш босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мундиалдан бу сафар ҳам қуруқ қолди. Учрашувдан кейин ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов Саудия нашрига интервью берди.
– Қийин баҳс бўлишини кутгандик. Бу турнирга келишдан аввал икки ўйинда ғалаба қозонишимизга йигитлар ишонганди. Учинчи учрашув биз учун финалга тенг эди. Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўриб юборганимиз бизга минусга ишлади.
Ортиқча иштиёқ сабабли биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи таймда ўз футболимизни ўйнадик. Термамиз барибир тўп билан яхши ҳаракат қилади. Голлар ҳам хатоларимиздан сўнг урилди. Ўйин бошидан иккинчи бўлимдагидек ўйнашимиз керак эди", - деди футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар