Шу кунларда ўзбек футболи масаласи «тренд»га чиқиб кетди. Терма жамоанинг шармандали мағлубияти, «Пахтакор» футболчиларининг олаётган маоши ошкор қилиниши кўпчиликда турли хил муносабатларни юзага келтирмоқда.
Айниқса, ёши ўтиб қолган легионернинг Тошкент клубидан йилига 1,3 миллион евро олиши, шунча пул сарфланаётган футболимиз бирор каттароқ натижага эриша олмаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла бу жараёнга шундай изоҳ берди: «Агар шу пулларга завод-фабрикалар қурилса, ҳақиқатда Республика иқтисодиётига сезиларли таъсир қилади. Бу битта клубнинг харажати. Мен Ўзбекистон футбол клубларини тарқатиб юбориш тарафдориман».
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров эса миллий жамоамиз худди жамиятимиздек эканини таъкидлади.
«Муваффақиятсизликлар – хулоса қилиш эмас, айбдорни билиш учун керак.
Камчиликлар – эътироф этиш, муҳокама қилиш ва бирга ечим излаш эмас, бир-биримизни ҳақорат қилиш, ерга уриш ёки камситиш учун керак.
Футболчиларимиз каби, аҳолимизнинг катта қисмига ҳам ривожланишга имконият излашдан кўра, осон пул топиш ёки айбдорни аниқлаб юқорига шикоят қилиш қулайроқ бўлиб қолди...
Истаганингизча шикоят қилинг, ҳақорат қилинг, масхара қилинг... Ўзингиз ўзгармагунингизча атрофингиз ўзгармайди!
Миллий жамоамиз ҳам ҳеч қаерга бормайди!», – деган Алишер Қодиров.
Иқтиcодчи Отабек Бакиров футбол клублари харажатлари юзасидан шундай фикр билдиради:
«Бир нарсани доим эслатиш керак: давлат ишлатадиган ҳар бир сўмнинг муқобил харажатлари бор. Бир нарсага пул ишлатиш – бошқа нарсага пул ишлатмасликка тенг. Биз жамият сифатида қаерга ўз пулларимизни ишлатишни ҳал қилишимиз керак бўлади.
Муаммо қайсидир дарди йўқ футболчига иккита мактабнинг пули тўланаётгани ёки паразит ўзбек футболи ва унинг бузуқ башараси бўлган жамоа учун бир неча ўн миллиард маблағ сарфланаётганида эмас. Муаммо бутун бошли иқтисодий контекстнинг, танланган тараққиёт моделининг бузуқлигида». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди