
ЎФА навбатдаги ташқари конгрессида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов нега Одил Аҳмедовнинг ҳимоя марказида ўйнатилганига изоҳ берди.
«Одил Аҳмедов нима учун ҳимояда ўйнади? Ўйиндан олдин аксарият футболчилар келиб, Одил ҳимояда ўйнамоқчи эканлигини айтишди.
Аниқроғи, Азиз Ҳайдаров келиб шундай деди. Якунда биргаликда шундай қарорга келдик. Ҳимоядаги муаммони кучли прессинг орқали бартараф этмоқчи бўлгандик. Футболчилар бу ҳақда сўраганидан кейин буни рад эта олмадим ва Аҳмедов ҳимояга қўйилди», – дейди бош мураббий.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар