09:17 / 20.06.2021
2 721

«Пахтакор»нинг бир йилда 1,3 миллион евро маош оладиган футболчиси Эрен Дердийок клубни тарк этди


Фото: «Пахтакор» ФК
«Пахтакор»нинг асли келиб чиқиши турк бўлган швейцариялик легионери Эрен Дердийок жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров «Дарё»га маълум қилди. Назаровнинг таъкидлашича, футболчининг шартномаси борасида муаммо юзага келган ва шу сабабли жамоани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси экани маълум бўлганди. «Пахтакор» тақдим этган маълумотга кўра унинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил қилади. Бу 16 миллиард 439 миллион сўмга тенгдир.

Футболчи 2020 йилнинг январида «Пахтакор» сафига келиб қўшилган. Унинг келганига роппа-роса 1,5 йил бўлганини инобатга олсак, Эрен «Пахтакор»да шу вақтга қадар 24,66 миллиард сўм даромад олган.

Футболчи «шерлар» сафида шу вақтга қадар барча мусобақалар доирасидаги 46 та ўйинда 18 та гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди. Дердийокнинг «Пахтакор» билан шартномаси 2021 йил декабрига қадар мўлжалланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор»нинг бир йилда 1,3 миллион евро маош оладиган футболчиси Эрен Дердийок клубни тарк этди