21:38 / 24.06.2021
3 419

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"


Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.
Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиси Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Андижон" билан учрашувдан олдин кўпчилик "Пахтакор"нинг осон ютишини тахмин қилганди...
- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бироз бўшашиш кузатилди. Бу - футбол. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Асосийси ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамасдан тўхтаб қолишимиз керак эмас. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" билан очколаримиз орасида фарқ кичик. Қолган ўйинларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

- Нима учундир пастки ўринлардаги жамоалар қолганларга нисбатан жуда қаттиқ каршилик кўрсата олмоқда. "Андижон" ҳам сўнгги дақиқагача курашди...
- Нафақат "Андижон", балки барча жамоалар бизга қарши бор кучи билан ўйнамоқда.

-  Олдинлари Жалолиддин Машарипов билан жуда яхши келишиб ўйнар эдингиз. Бироқ ҳозирда олдинги чизиқ вакиллари билан бироз тушунмовчилик кузатилаётгандек...
- Жалол билан 3 йил бирга тўп тепдик. Тўпни қабул қилиб олганимизда қаерга очилишни, қайси жойга тўпни оширишни муаммосиз билар эдик. Ҳозирда эса унинг йўқлиги сезилмоқда.

- Шу нарса терма жамоамизда ҳам етишмади. Вадим Абрамовнинг сизни олиб кетмагани ҳали ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда...
- Туркманистон билан ўйиндан сўнг Вадим Карленович қолишимни айтганди. Кимни олиб кетиш ёки қолдиришни бош мураббий ҳал қилади. Шунга қараб у натижага жавоб беради.

- Шота Арвеладзенинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий бўлишига қандай қарайсиз? 
- Шота Юстинович ҳар томонлама яхши инсон ва мураббий. Ҳурматга лойиқ инсон, деб биламан. Футболимизга шундай мураббийлар керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"