Маълум бўлишича, 2003-04 йилларда Ўзбекистон миллий жамоасида аввалига бош мураббий ёрдамчиси, кейинчалик бош мураббий бўлиб ишлаган германиялик Ҳанс-Юрген Гёде Ўзбекистонга қайтиши мумкин. У айни дамда Вьетнам миллий жамоасида техник директор бўлиб ишламоқда. Мутахассис 2016 йилдан буён Вьетнамнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида техник директор бўлиб ишлаб келади ва мамлакат футболи ривожида унинг ўрни катта эканини айтилади.
Гёде Ўзбекистонга ҳам техник директор бўлиб келиши мумкин. Яъни, у ЎФА қошидаги терма жамоалар марказини бошқариши мумкин. Tribuna.uz манбасига кўра Гёде Ўзбекистонга қайтиш вариантига қизиқиш билдирган ва ўзи билан миллий жамоага бош мураббий сифатида германиялик мураббий олиб бориши мумкинлигини айтган. Ҳозирча томонлар келишувга эришмаган ва тез орада миллий жамоага бош мураббий тайинланиши инобатга олинса, бу борада янгилик кутиш мумкин.
1956 йил туғилган Ҳанс-Юрген Гёде футболчилик фаолияти давомида «Шальке», «Преубен» ва «Фортуна» жамоаларида ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини эса Гёде асосан Осиёда олиб борган. У 1994-98 йилларда «Персеполис» ва Эрон ёшлар жамоасида бош мураббий, Эрон миллий жамоасида техник директор бўлиб ишлаган. 2003-04 йилларда Ўзбекистон миллий жамоасида бош мураббий ёрдамчиси ва бош мураббий бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралашидаги муваффақиятсизликдан кейин истеъфога чиқарилган ва яқин 1-1,5 ой ичида миллий жамоага янги мураббий тайинланиши айтилган эди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов кейинчалик яна баҳоналар бўлмаслиги учун европалик мураббийлар варианти кўрилишини алоҳида таъкидлаган эди.
Ўзбекистон миллий жамоаси келаси йил февралдан Осиё кубоги-2023 саралаш ўйинларини бошлайди. 1 июл куни ушбу ўйинларга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди