Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи марказлашган ўйинларини юқори нотада ўтказди.
Терма жамоа бош мураббийи Драган Скочичнинг шартномаси иккинчи раунд охиригача эди. Эрон терма жамоаси Баҳрайнда ўтказилган саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлаб кейинги босқичга йўл олди. Форслар кетма-кет учрашувларда Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироқни мағлуб этишди.
Бугун Эрон футбол федерацияси ушбу мутахассис билан шартнома узайтирилгани ҳақида расмий маълумот берди. Федерация раҳбари Шаҳобиддин Азизи Хадем хорватиялик мураббий билан музокаралар ижобий якун топганидан мамнун эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Драган Скочич 2020 йилнинг февраль ойидан бери Эрон терма жамоасига устозлик қилиб келяпти.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди