Евро-2020. Қолган ўйинлар ўтказилмайдими?

Евро-2020. Қолган ўйинлар ўтказилмайдими?
Фото: «Tj.sputniknews.ru»
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер Европа футбол ассоциациялари иттифоқини (УЕФА) Евро-2020 доирасида COVID-19 беморлари сонининг кўпайишига алоқадорликда айблади. Дипломатнинг сўзларини Reuters келтирган.

Зеехофер УЕФАни мутлақо масъулиятсиз ташкилот деб атаган ва унинг вакилларини одамларнинг соғлиғи ҳақида ўйламайдиган ҳаддан ташқари манфаатпарастликда айблаган.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада 10 ҳафта коронавируснинг янги ҳолатлари камайиши тез орада тугашини эълон қилганди. Агар мухлислар ҳушёр бўлмаса, коронавирус инфекциясининг янги тўлқини бошланади.

«Reuters»га берган изоҳида УЕФА вакиллари Евро-2020 тўлиқ келишилган, мусобақани ўтказаётган давлатлар ҳукумати ўйинларни ўтказиш ва мухлисларни қабул қилиш ёки киритмаслик тўғрисида ўзлари қарор қабул қилишади, деб жавоб беришди.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ECDC) ҳозирда қитъанинг олдида янги муаммо турганини маълум қилди: эмлашлар турли мамлакатларда жуда катта фарқ қилади. Масалан, Бельгияда аҳолининг 61 фоизи, Болгарияда эса атиги 14 фоизи ушбу препаратнинг биринчи дозасини олган. Бу касалликнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар