
Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси жанубий кореялик футболчи Ким Жин Суни ижарага берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жанубий Кореянинг "Жонбук" жамоаси ҳимоячини бир мавсумга ижарага олди. Ким Жин янги жамоаси сафида 23-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи ўтган мавсум 7 учрашувда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, саудияликлар қишда Жалолиддин Машариповни харид қилиб, осиёлик легионер лимити бандлиги учун уни "Шабаб Ал-Аҳли"га ижарага берганди. Ким Жиннинг трансферидан кўриниб турибдики, "Ал-Насср" ўзбекистонлик ярим ҳимоячини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар