date
views 2 560

Азим Аҳмедов: Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин


"Навбаҳор" Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига аламли мағлубиятга учради.

Учрашувдан сўнг "лочинлар" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов "Инстаграм"даги саҳифаси орқали уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди ва жамоа билан хайрлашганлиги ҳақида ёзиб қолдирди.

"Мухлислардан бугунги ўйин учун узр сўрайман. Бизни кечирасизлар, азиз мухлислар, менинг меҳнатларимдан рози бўлинглар. Менга мухлислик қилдинглар, қўллаб-қувватладинглар катта раҳмат. Мен сардорликни ҳам топширдим. Бизнинг меҳнатлардан рози бўлишмади, майли. Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин", - деди Аҳмедов.

Бир неча дақиқа ўтгач, футболчи ушбу постни ўчириб юборди. Ҳозирча унинг наманганликлар сафини расман тарк этганлиги ҳақида хабарлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азим Аҳмедов: Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин