19:14 / 11.07.2021
10 443

Элдор Шомуродов Жарқўрғондаги уйини кўрсатди ва «Женоа» мадҳиясини ижро этди (видео)


Коллаж: «Дарё» / Кадр: YouTube
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» клуби Элдор Шомуродов россиялик собиқ футболчи Евгений Савиннинг «Красава» канали меҳмони бўлди. Савин ўзбекистонлик футболчи билан суҳбат уюштириш учун Жарқўрғонга келди.

Шомуродов россиялик блогерни ўз уйига таклиф қилди. Элдор футболчилик фаолиятида қўлга киритган индивидуал совринлари жамланмасини намойиш қилди. Шунингдек, ҳужумчи бошқа футболчилар либосини йиғишни бошлаганини айтди.

«Яқиндан бошлаб либослар йиғишни бошладим, коллекция қилиш керакларини жуда кеч тушуниб етдим. Менда Иван Перишич, Альваро Мората, Алексей Миранчук каби футболчиларнинг либослари бор. Яна Руслан Малиновскидан ҳам олганман. Яна кимларнинг футболкасини хоҳлардим? Фаолиятини якунлаш арафасида турганларни: Роналду, Ибраҳимович...», — дейди Шомуродов.

«Бу мавсумда яна-да яхши ҳаракат қилиш учун характер ва жисмоний ҳолатимни яхшилашим керак. Менимча, шу иккиси менга кўпроқ етишмайди. Ҳар доим ўсишни ва қаергача бора олишимни кўришни хоҳлаганман. Ўйлашимча, ўзим истаган кўп нарсага эришдим.

Ўзимни яна кўрсатган ҳолда, эришган ютуқларимдан роҳат олишни истайман. Кейинги мақсадим — топ-клубда ўйнаш», — дея қўшимча қилди футболчи.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Жарқўрғондаги уйини кўрсатди ва «Женоа» мадҳиясини ижро этди (видео)