Фото: «Пахтакор» ФК
Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини «Кувайт СК» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
30 ёшли футболчи Кувайт клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган. Рашидов бунгача «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Transfermarkt маълумотларига кўра унинг «шерлар» билан шартномаси 2021 йилнинг 15 июлида ўз ниҳоясига етган.
Қайд этиш ўринли, Сардорга хорижда тўп суриш бегона эмас. Сардор бунгача «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) ва «Қатар СК» (Қатар) каби клубларда фаолият юритган.
Ўзбекистонда эса у «Пахтакор»дан ташқари «Сўғдиёна», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Рашидов Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 5 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди