Ўзбекистонлик икки теннисчи - Темур Исмоилов ва Амал Султонбековлар келишилган ўйинларда қатнашгани учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Теннисда ҳалолликни таъминлаш бўйича халқаро агентлик (ITIA) хабар бермоқда.
Дисквалификация муддати 21 июлдан кучга кирди. Қайд этилишича, гап 2019 йилги турнирлардан бирида рўй берган келишилган ўйин ҳақида кетмоқда.
Темур Исмоилов теннис бўйича мусобақалардан умрбод четлаштирилди ва 14 минг доллар миқдорида жаримага тортилди, Султонбеков эса 2021 йил 21 июлдан 2026 йил 21 июлгача четлаштирилди ва 8 минг доллар миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Ушбу спортчиларнинг ҳар қандай теннис мусобақаларида қатнашиши ёки уларга ташриф буюриши тақиқланади.
Маълумот учун, Темур Исмоиловнинг ATP рейтинги энг юқори кўрсаткичи 397-ўрин бўлган, Султонбековда эса - 1886-поғона. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди