date
views 12 202

Давлат Бобонов грузинга бас кела олмади


Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) чорак финал беллашувида татамига чиқди. Бироқ грузиялик спортчига қарши баҳс кўнгилдагидек якунланмади.

Лаша Бекаури ҳужумга ўтган вақт Бобоновни нотўғри ҳаракат билан ҳимояланди, деган қарор билан ҳакамлар грузин дзюдочисига ғалабани бериб юборишди.

Шу тариқа Давлат энди бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади. Унга ушбу босқичда амалдаги жаҳон чемпиони испаниялик Николоз Шеразадишвили рақиблик қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Давлат Бобонов грузинга бас кела олмади