13:30 / 28.07.2021
1 730

Токио-2020: Олимпиада медаллари олдингиларига умуман ўхшамайди

Токио-2020: Олимпиада медаллари олдингиларига умуман ўхшамайди

Фото: «Olympics.com»
Токио олимпиадаси авжида: айрим спортчилар ҳал қилувчи мусобақаларга тайёргарлик билан банд, бошқа бирлари эса ўзлари орзу қилган медалларни аллақачон қўлга киритиб бўлишди.

Ўзбекистон ҳисобида ҳозирча битта, аммо жуда муҳим соврин бор: Улуғбек Рашитов олимпия чемпиони бўлиб, ўз йўналишида ҳали биронта медални қўлга киритмаган таэквондочиларимизнинг армонини олтинга айлантирди.

Япония — инновациялар, электроникалар юрти. Албатта, бу Ёзги олимпия ўйинларида ҳам аксини топди: спортчиларга топширилаётган барча медаллар эскирган электротехника маҳсулотлари, асосан, мобил телефонларни қайта ишлаб ажратиб олинган қимматбаҳо металлардан ясалган.

Медалларни тайёрлаш учун илгари электрон қурилмаларнинг бир қисми бўлган 6 млн.та детал ишлатилган. Лойиҳага Олимпия қўмитаси ташаббуси билан Токио олимпиадаси бошланишидан икки йил аввал старт берилганди.

Эскирган электроника бутун Япониядан йиғиб чиқилди.

Ҳар йили дунё бўйича ишлатиб бўлинган электрон қурилмалар билан бирга таркибида олтин ва кумуш бўлган миллионлаб деталлар чиқиндига ташлаб юборилади, дейилади «ZME Science» сайти берган хабарда.

Япониядаги олимпия ташкилотчилари «электрон чиқинди» лойиҳаси давомида жами 32 килограмм олтин, 3492 килограмм кумуш ва 2200 килограмм бронза йиғишди. Бунинг учун 80 тоннага яқин электрон қурилмалар: эски телефонлар ва ноутбуклар «тегирмон»га солинди. Чиққан олтиннинг ўзи тахминан 2 миллион долларга баҳоланган.

Токио-2020 олтин медаллари соф кумушдан ишланган, сиртига тахминан олти граммлик олтин қопланган. Кумуш медаллар соф кумушнинг ўзидан, учинчи ўрин учун медаллар эса бронзанинг «замбарак» туридан ишланган.

Халқаро олимпия қўмитаси иккиламчи металлар масаласига сал аввалроқ киришган: 2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадаси медалларида қайта ишланган материаллардан олинган кумушдан фойдаланилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Токио-2020: Олимпиада медаллари олдингиларига умуман ўхшамайди
[/banner_pushhouse