
Жаҳон чемпиони, делегациямиз байроқдори Баҳодир Жалолов ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Дастлабки беллашувда ҳамюртимиз чиройли ғалабани қўлга киритди.
Озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевга қарши кечган беллашувда боксчимиз ҳақиқий етакчиларга хос жанг қилди ва рақибини катта устунлик билан мағлуб этди. Ҳатто рефери 2-раундда Баҳодирнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни очишга ҳам мажбур бўлди. Вакилимизга чорак финалда ҳиндистонлик Сатиш Кумар рақиблик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар