14:28 / 29.07.2021
1 919

Фанат Қаҳрамонов қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлиб, Олимпиадани тарк этди


Фото: Getty Images
Бокс бўйича -75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фанат Қаҳрамонов 29 июль куни Токио—2020 Олимпиадасида навбатдаги жангини ўтказди.

Қаҳрамоновга 1/8 финалда қозоғистонлик Абилхан Аманкул рақиб бўлди. Биринчи раундни Фанат ўз фойдасига якунлади. Иккинчи раунд эса Аманкулнинг устунлигида ўтди ва Қаҳрамонов нокдаун ҳолатига тушди. Учинчи раунд ҳам Қозоғистон вакили фойдасига ёзилди.

Шу тариқа Қаҳрамонов Олимпия ўйинларидаги юришини тўхтатди. Аввалги босқичда у грузиялик Гиорги Харабадзени мағлуб этганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт