Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида қандай фикр билдириш мумкин? Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол ҳам урдик. "Андижон"да айтарли вазиятлар бўлгани йўқ. Битта хатодан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Рақиб чиройли гол урди. Шундан сўнг яна ўйинга қайтдик ва вазиятлар яратдик. Ғалабага ҳақлироқ эдик. Лекин бир очко қўлга киритдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларга хоҳиш ва иштиёқ кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Игор Шкврин.
- Дербида дуранг қайд этилиши қайсидир маънода кутилган ҳолат эди. Бунга тайёр эдингизми? "Андижон"нинг аввалги учрашувларини кузатганмидингиз?
- Сиз қандай дерби ҳақида айтяпсиз? Андижон бошқа, Қўқон бошқа. Водий дербиси деган сўзни биринчи маротаба эшитмоқдаман. Битта шаҳар жамоалари ўзаро куч синашса буни дерби дейиш мумкин. Биз учун исталган ўйин дерби. Эртага "Қўқон-1912", кейин "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Тақвим шундай. Ҳар бир баҳс дерби ва финалга тенг.

- Янги футболчилардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Улардан қайсидир маънода 70 фоиз қониқдим. Биз истаган ўйинни йўлга қўйиб олиш учун вақт керак. Хатолар устида ишлаймиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришга ҳаракат қиламиз. Шу орқали очко ишлашимиз мумкин.

- Ким Бо Ёнг бошланғич таркибдан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?
- Биринчи даврада қанотлар орқали ўйин ташкил қилинганди. Тактик жиҳатдан қачон фойдали деб билсак ўшанда туширамиз.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
- Биринчи даврада қанотлар орқали ўйин ташкил қилинганди. Тактик жиҳатдан қачон фойдали деб билсак ўшанда туширамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда