23:50 / 31.07.2021
2 739

Улуғбек Бақоев: "Аманов оилавий сабаб туфайли жамоамизни тарк этди"


Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун курашларга ва ҳужумларга бой ўйин бўлди. Танаффусдан кейинги илк расмий ўйинимиз эди. АГМК жамоасини жуда яхши биламиз, таркибида маҳоратли ижрочилар бор. Миржалол Қосимовнинг қандай мураббийлигини, унинг талабларини биламан. Шу боис унинг жамоаси юқорида бормоқда. Бугунги дуранг менимча адолатли натижа. Бир очко мусобақа жадвалида яна юқорига кўтарилиш учун стимул бўлади.

Арсланмират Аманов оилавий сабаблар туфайли жамоамизни тарк этди. Унинг отаси ва турмуш ўртоғи касал экан. Шу боис ўзаро келишган ҳолда у билан шартномани бекор қилдик. Арсланмират уйига бориб оила аъзоларнинг ёнида бўлишни хоҳлади.

Таркибга Жасур Ҳакимов ва кичик Дарко Станоевични қўшиб олдик. Ҳакимов ҳам айни пайтда касал, Станоевич эса секин-аста жамоамизга қўшилиб боради. Иккинчи даврадан олдин таркибга бошқа янги футболчилар келмайди", - дейди Улуғбек Бақоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Аманов оилавий сабаб туфайли жамоамизни тарк этди"