17:30 / 08.08.2021
1 910

Месси: Биз буни қабул қилиб, олдинга интилишимиз керак


"Барселона" собиқ футболчиси Лео Месси клуб билан хайрлашиш мақсадида ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Лапортанинг айтганлари ҳақиқат. Биз ҳамма нарсани келишиб олгандик, бироқ сўнгги дақиқаларда бу имконсиз бўлиб қолди. Мен ўзим ҳақимда айтилган гапларни эшитдим.

Бу йил қолишни истадим, лекин уддалай олмадим. Ўтган йили жамоани тарк этишга ҳаракат қилгандим ва буни эълон қилгандим. Мен қўлимдан келганини қилдим, аммо клуб Ла Лига сабабли буни амалга ошира олмади. Биз буни қабул қилиб, олдинга интилишимиз керак", - деди Месси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси: Биз буни қабул қилиб, олдинга интилишимиз керак