10:11 / 12.08.2021
1 915

«Челси» пенальтилар сериясида «Вильярреал»ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогига эга чиқди


Фото: Getty Images
УЕФА Суперкубогида «Челси» ва «Вильярреал» жамоалари 11 август куни ўзаро баҳс юритди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Ҳаким Зиёш лондонликларни олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада Херар Морено мувозанатни тиклади. Асосий вақтнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

Унда ҳам мувозанат сақланиб қолди ва ҳаммасини пенальтилар серияси ҳал қилиб берди. «Футбол лотерея»сида омад лондонликларга кулиб боқди. «Челси» ўз тарихида иккинчи марта УЕФА Суперкубогига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» 2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан бўлса, «Вильярреал» Европа Лигасида бош совринни қўлга киритганди.

УЕФА Суперкубоги
11 август, чоршанба

«Челси» (Англия) — «Вильярреал» (Испания) 1:1

Пенальтилар серияси: 6:5
Голлар: 1:0 – 27 Зиёш, 1:1 – 73 Херар Морено.
«Челси»: Менди (Аррисабалага, 119), Алонсо, Зума (Кристенсен, 66), Рюдигер, Чалоба, Зиёш (Пулишич, 43), Канте (Жоржиньо, 65), Ҳаверц, Ковачич, Ҳадсон-Одои (Аспиликуэта, 82), Вернер (Маунт, 65).
«Вильярреал»: Асенхо, Альберто Морено (Морланес, 85), Фойт, Альбиоль, Педраса (Эступиньян, 58), Тригерос (Мойсес Гомес, 71), Капу (Марио Гаспар, 70), Пино (Манди, 90), Пау Торрес, Диа (Раба, 86), Херар Морено.
Огоҳлантиришлар: Рюдигер (45), Пино (61), Раба (119).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» пенальтилар сериясида «Вильярреал»ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогига эга чиқди