Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Англия футбол ассоциациясидан келиб чиқиши осиёлик бўлган футболчиларга яхшироқ эътибор беришни сўраган.
"Тарихдан негадир ўзига хос, бироз нотўғри қараш, балки фикр бўлган. Унга кўра, аксарият осиёлик футболчилар спортга у қадар мос эмас ва қолганлар каби кучли эмас.
Бу нотўғри қараш. Ҳозир дунёнинг турли нуқталарида футбол ўйнашмоқда. Ўйлашимча, Осиё жамиятини ўрганишда янгича ёндашув зарур, келиб чиқиши осиёлик бўлган иқтидорли болакайлар тўп тепаётган жойларни топишимиз зарур. Биз уларни кучлироқ, йирикроқ лигаларга ўтиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришимиз зарур. Шунда бошқа футболчилар фонида уларга реал баҳо беришимиз мумкин бўлади. Шундан кейингина, бу қадамни академияларда ҳам амалга оширишимиз мумкин бўлади", — дея Саутгейт сўзларини келтиради Goal.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги Евро"да Англия финалгача етиб борди ва пенальтилар сериясида Италияга мағлуб бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин