20:56 / 14.08.2021
2 368

Баҳодир Жалолов: «Бор эътиборни профессионал боксга қаратмоқчиман»

Баҳодир Жалолов: «Бор эътиборни профессионал боксга қаратмоқчиман»
Ўзбекистонлик олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов эндиликда бор эътиборини профессионал боксга қаратиб, оғир вазнда чўққига чиқмоқчи эканини билдирди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

«Олимпиададан кейин бор эътиборимни профессионал боксга қаратаман. Биласиз, оғир вазнда кучли боксчилар кўп. Мақсадим уларнинг даражасига чиқиб, профессионал боксдаги барча камарларга эга чиқиш. Бунинг учун кўп меҳнат қилишим кераклигини яхши тушунаман. Бекорга айтишмайди, чўққига чиққан спортчининг рақиби кўпаяди. Профессионал бокснинг оғир вазни бутун дунё эътиборида. Мен бу чўққига ҳам чиқиб бормоқчиман», — дейди Жалолов.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксда Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлигига сазовор бўлган спортчи саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: «Бор эътиборни профессионал боксга қаратмоқчиман»