22:47 / 17.08.2021
7 295

Қаршида жаҳон чемпиони ўлдирилди. Унинг ўлимида айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди

Қаршида жаҳон чемпиони ўлдирилди. Унинг ўлимида айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди
Элбек Раҳимов. (чапда)
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган манбага кўра, воқеа бугун, 17 август куни соат 09:45 да содир бўлган.

«Йигит аввалига роса дўппосланган. Сўнгра пичоқланиб, яримжон ҳолатда машинага тиқиб олиб кетилган. Марҳумнинг жасади Чироқчи туманининг Еттитом қишлоғидан топилган», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

«Дарё» сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов қотиллик воқеасини тасдиқлади.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларнинг 6 нафари процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қаршида жаҳон чемпиони ўлдирилди. Унинг ўлимида айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди