07:30 / 19.08.2021
3 214

Бизга бунақа юлдузлар керак эмас!

Бизга бунақа юлдузлар керак эмас!
“Лион” спорт директори Жуниньо Франция чемпионатининг биринчи турида “Анже”дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг жамоада кескин ўзгаришлар қилишини билдирди.

Манбалар тарқатаётган хабарга қараганда, “Лион” раҳбарияти жамоанинг асосий юлдузлари – Максвелл Корне, Ислом Слимани, Уссем Ауар, Райан Шерки ва Тьяго Мендес билан хайрлашишга қарор қилган. Клуб хўжайинлари бу футболчиларни ўз ишига сидқидилдан ёндашмаганликда айбламоқда.

“Анже”га қарши учрашувда Шеркидан ташқари юқорида номи келтирилган тўрт футболчи майдонга тушди. Максвелл иккинчи бўлим ўрталарида қизил карточка олди. Қолганлар эса имкониятидан анча паст ҳаракат қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бизга бунақа юлдузлар керак эмас!