2 563
Вадим Абрамов: Шомуродовни «Барселона» ёки «Реал»да кўришимиз мумкин. Бу фантастика эмас
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги келажаги ҳақида гапирди.
- "Шомуродовнинг «Женоа» каби клубларда гол урганини ҳисобга олиб, унинг «Рома»га ўтиши мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Терма жамоа мураббийи сифатида генуяликларни кузатишни бошлагандим ва очиғи, ҳайрон бўлгандим. Жамоани бу қадар кучсиз деб ўйламагандим. Элдор эса у ерда ўзини кўрсата олди. Бундай натижага эришиш жуда мураккаб эди. У катта истеъдод эгаси. Кам сонли ўйинчиларгина ўзини «Женоа»да кўрсата оларди.
Зеро, ҳужумчининг ўйини бошқа футболчиларга боғлиқ. Уни қулай вазиятга олиб чиқадиган футболчилар ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, Элдор кўп гол ура олди. «Рома»да эса гол уриш осонроқ. Ҳатто Криштиану Роналдуни ҳам «Женоа»га олиб келинг, у «Ювентус»да эришган натижани кўрсата олмайди.
Шомуродовнинг иккита ўйинда урган иккита голи Жозе Моуриньони қойил қолдириши керак. Лекин гол уриб ҳам таркибга кира олмаслик мумкин. Номи чиққан футболчилар бор. Мисол учун, Эден Жеко ёки Оливье Жируга мослашиш учун вақт берилади. Элдордан эса Моуриньо дарҳол натижани кутади. У бундай рақобатда ўзини кўрсата оладими, бу Элдорга боғлиқ. Аммо бунинг учун ҳамма имконият бор.
Шомуродов «Рома»дан ҳам яхшироқ клубларда ўйнаши мумкин. Элдор ҳеч кимдан кам эмас. Агар кўпроқ гол уриш учун шарт-шароит яратиб берадиган йигитлар борасида омади келса, у яхши натижага эришиши мумкин. Биз Шомуродовни «Реал» ва «Барселона» каби энг яхши клубларда кўришимиз мумкин. Ҳозир бу фантастикадек туюлади, аммо бу ҳақиқат", - деди Вадим Абрамов.
Эслатиб ўтамиз, Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача Элдор «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик футболчи «Рома» таркибидаги илк расмий ўйинида гол урди. Бунгча у римликларнинг «Бетис»га қарши назорат ўйинида (2:5) рақиб дарвозасини ишғол қилганди. «Ража» клубига қарши ўйинда (5:0) эса битта гол ва голли узатма муаллифига айланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди