22:25 / 20.08.2021
2 286

Сўнгги дақиқалардаги гол "Сўғдиёна"ни чорак финалга олиб чиқди

Сўнгги дақиқалардаги гол "Сўғдиёна"ни чорак финалга олиб чиқди
Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви якунланди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнгига қадар Туропов мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда пенальтидан ноаниқ зарба берган Гулямов "темирйўлчилар"га панд бериб қўйди. Қўшимча дақиқаларда Жавоҳир Қаҳрамонов "бўрилар"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, "Сўғдиёна" кейинги босқичга йўл олди. Уларга энди чорак финалда "Насаф" рақиблик қилади.

"Сўғдиёна" – "Локомотив" - 2:1
Голлар:
Аюбхон Номанов 20, - 1:0 (Жавоҳир Қаҳрамонов). Диёр Туропов 43, - 1:1 (Санжар Қодирқулов). Жавоҳир Қаҳрамонов 90+3 - 2:1

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов, 10.Шоҳруз Норхонов, 18.Дарко Станоевич, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 11.Жасур Ҳасанов, 14.Даниэль Насриддинов, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 63.Асилжон Бегимқулов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.Кахи Махарадзе, 8.Жавоҳир Сидиқов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов, 17.Санжар Қодирқулов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Дилшод Комилов, 10.Марат Бикмаев, 19.Жасур Жалолиддинов, 22.Самуэль Опе, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Жавоҳир Абдуалимов, 54.Игорь Чикризов, 94.Хуршидбек Мухторов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сўнгги дақиқалардаги гол "Сўғдиёна"ни чорак финалга олиб чиқди