22 август куни “Рома” пойтахтдаги “Олимпико” стадионида “Фиорентине” футболчиларини қабул қилади. Сир эмас, “Рома” уч мавсумдан бери УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаяпти. Ўтган мавсум эса римликлар Чемпионлар лигаси тугул Европа лигасига ҳам чиқа олмади. Мусобақа жадвалида еттинчи ўринни эгаллагани учун қитъанинг учинчи даражали турнири – Конференциялар лигасида иштирок этмоқда.
Жозе Моуриньо жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш учун таклиф этилди. Шу боис, португалиялик мутахассисга тўғри келмаган футболчиларга жавоб бериб юборилди ва у ўз қўл остида кўришни истаганлари Римга олиб келинди. Элдор Шомуродов трансфери ҳам айнан Моуриньо талаби билан амалга оширилди.
Адолат юзасидан тан олиш керакки, ҳужумчимиз “Женоа”дан анча жиддий ва кучли клубга ўтгани билан ўзини йўқотиб қўйгани йўқ ва ҳозирча ўзи иштирок этган ҳар бир учрашувда гол уриб, Моуриньо футболчи танлашда адашмаганини исботлаб келмоқда.
А Сериянинг биринчи тури “Рома” учун муҳим. Бўлажак ўйиндаги ғалаба жамоа руҳиятини кўтариши билан бир қаторда мухлисларнинг Моуриньо ва у тузган таркибга ишончини уйғотади. Қолаверса, юқори ўринларни мақсад қилган жамоа илк уринишдан ютишни билишни керак.
Табиийки, Моуриньодек мураббий ҳам бир неча ой ичида қаршисидаги ҳар қандай рақибни ер тишлатадиган супер жамоа шакллантира олмайди. Бунга етарлича вақт зарур. “Трабзонспор” билан бўлган баҳс Рим жамоасида камчиликлар етарли эканини кўрсатиб қўйди. Ечимини кутаётган масалалар бор.
Шундай бўлса-да, “Рома” ва “Фиорентина” тўқнашувлари тарихида устунлик пойтахтликлар томонида. Бу икки жамоа шу кунга қадар А Серия, мамлакат кубоги ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда ўзиро 188 маротаба бир бирига дуч келган. Шулардан 66 тасида “Рома”нинг қўли баланд келган ва яна шунча учрашувда ғолиб аниқланмаган, “Фиорентина” 56 марта зафар қучган. Тўплар нисбати 215-201.
“Фиорентина” охирги беш учрашувдан бери римликларни мағлуб этиш йўлини топа олмаяпти. 2019 йили Римдан бир очко олиб қайтган флоренцияликлар кейинги тўртта беллашувда майдонни боши эгик ҳолда тарк этди.
“Рома” мухлислари биринчи турда ҳам ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов тўп тепишини истамоқда. Уларнинг фикри билан танишинг:
Sestino Sabelli: Умид қиламанки, Моуриньо ҳужумкор тактика танлайди. Иккита ҳужумчини ўйнатиш керак. Борха Майораль ва Элдор Шомуродов тандемини кўриш қизиқ бўлади.
Luciano Bellanova: Менимча, ҳужумда Шомуродов билан бирга Тэмми Абрахамни синаб кўриш керак. Улар 60 миллион евролик харажатни оқлаши шарт.
Natalino Di Coste: Ўзбек легионеридан яна зўр ўйин кутяпман.
Niccolò Buonomo: Бўлажак учрашувда “Рома”га нафақат италияликлар, балки ўзбеклар ҳам мухлислик қилади.
Таъкидлаш жоизки, италияликлар ўзаро тўқнашувда Шомуродов ва “Фиорентина” тўпурари Душан Влахович дуэлини кўрмоқчи. Россиялик футбол ишқибозлари эса, “Рома”га қарши Александр Кокорин майдонга туширилиши кутмоқда. Бироқ, флоренцияликларнинг янги бош мураббийи Винценцо Итальяно ҳам ҳали россиялик ҳужумчига тўла ишонч билдиришга шошилмаяпти.
Хуллас, “Рома” – “Фиорентина” учрашуви кўп саволларга жавоб топиб бериши керак. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди