3 263
Пакьяо зарба ўтказиб юборганда унинг ва Угаснинг рафиқаси ҳиссиётларини томоша қилинг (видео)

Бугун Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile" аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ярим ўрта вазн тоифасида WBА жаҳон чемпионлик камари эгаси Ёрденис Угас ва филиппинлик афсона, 8 вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона боксчи, 42 ёшлик Мэнни Пакьяо ўзаро жанг олиб борди ва якунда Угас очколар ҳисобида ғалаба эришди.
Ҳар иккала боксчининг рафиқалари ринг ёнида ўз умр йўлдошларини қўллаб турдилар. Жанг давомида Пакьяо нисбатан кучли зарбаларни кўпроқ ўтказиб юборди ва операторлар бунга ринг ёнида турган иккала боксчининг рафиқалари қандай реакция билдирганини кўрсатиб бердилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар