Маълумки, келаси йил Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа 2022 йилнинг 1-19 июнь кунларига белгиланган. Унгача эса шу йилнинг кузида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Барча гуруҳларда саралаш марказлашган тартибда кечади.
Ўзбекистон саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Биз "D" гуруҳидан жой олганмиз ва гуруҳ ўйинларини Қувайтда Саудия Арабистони, Бангладеш ҳамда Қувайт термаларига қарши ўтказамиз.
27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон
29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш
31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон
Маълум бўлишича, мазкур саралаш ўйинларида қатнашиш учун Қувайтга Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси боради. Бундан кўриниб турибдики, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида ҳам Кападзе жамоаси иштирок этади.
Шу ўринда савол туғилиши мумкин, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг тақдири нима бўлади? Бу жамоа келаси йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради ва шу мусобақада иштирок этади. Осиё ўйинларидан сўнг U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатади.
Х.Холиқов
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди