Сречко Катанец ва Равшан Эрматов "Насаф" - "Аҳал" учрашувини стадиондан кузатди

Кеча Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец Қашқадарёга ташриф буюриб, вилоятдаги футбол клублар ва уларнинг базаларини кўздан кечиришди.
Словениялик мутахассис “Насаф” U-21 ва U-18 жамоалари қароргоҳида клуб мураббийлари билан юртимиз футболи ҳамда ёш футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди, келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга ишонч билдирди.

Шундан сўнг, Равшан Эрматов ва Сречко Катанец ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви доирасидаги “Насаф” — “Aҳал” жамоалари ўртасидаги баҳсни стадиондан кузатиб боришди.
“Марказий” стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди.

Қолаверса, вилоят ҳокими ЎФA Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан муборакбод этди.

Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФA номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Словениялик мутахассис “Насаф” U-21 ва U-18 жамоалари қароргоҳида клуб мураббийлари билан юртимиз футболи ҳамда ёш футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди, келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга ишонч билдирди.

Шундан сўнг, Равшан Эрматов ва Сречко Катанец ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви доирасидаги “Насаф” — “Aҳал” жамоалари ўртасидаги баҳсни стадиондан кузатиб боришди.
“Марказий” стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди.

Қолаверса, вилоят ҳокими ЎФA Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан муборакбод этди.

Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФA номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…