14:45 / 27.08.2021
2 643

Даврон Файзиев кутилаётган катта трансфер борасида ўз фикрларини билдирди

Даврон Файзиев кутилаётган катта трансфер борасида ўз фикрларини билдирди
Трансферлар ойнасининг охирги кунлари яқинлашган сари катта буюк кўчиб ўтишлар бўлиши кутилмоқда. Роналдунинг Англияга, Мбаппенинг Испанияга бориши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўляпти. Ушбу ҳолатларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида мазкур трансферлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- Бу трансфер ойнаси тарихда қоладиган бўляпти. Чунки шу даврда футболдаги энг ашаддий рақобатчилар клуб алмаштиришмоқда. Бунинг устига уларнинг издоши ҳам трансфер қилинади.

Роналду бўйича "Манчестер Сити" ўзининг дастлабки таклифини "Ювентус"га эртага жўнатади. Бу 30 миллионлар атрофидаги сумма. Турин рози бўлишга тайёр.

Мбаппе учун "Реал" энди 170+10 миллионлик таклифни берди. ПСЖ ёки бу пулни олади ёки 1 йил Мбаппенинг қовоғига қараб, текинга қўйиб юборади. Қатарликлар қанчалик бой бўлмасин биринчи вариантни танлашса керак.

Бу икки вазиятда ўхшаш тарафи шуки, иккала футболчи ўзи кетишни ният қилган. Кетмоқчи бўлганларга эса рухсат бериш керак. Янгиликларни кузатиб боринг
, - деди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев кутилаётган катта трансфер борасида ўз фикрларини билдирди