“Локомотив” клуби Суперлиганинг 16-турида ўз майдонида “Турон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирига Темурхўжа Абдухолиқов муаллифлик қилди. Клуб матбуот хизмати ўйин ҳақида Абдухолиқовдан интервью олди.
- Бу учрашувни ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлим форс-мажор бўлди, ишларимиз ўхшамади. Учрашувнинг боришини ўзгартира олдик ва уч очкони қўлга киритдик. Бунга қадар кетма-кет ўйинларда ғалабага эриша олмаётгандик. Турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шу тарзда ўйнаб, ғалабаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.
- Мухлислар томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Бу қанчалик даражада ёқимли?
- Индивидуал олқишлар доимо ёқимли. Аммо футбол жамоавий ўйин. Бу ўйинни бир ўзим ютмадим. Бу ерда мен иккинчи “план”даги актёр сифатида “оскар” олдим. Агарда уч очко олмасдан, энг яхши футболчи бўлганимда бу ерда интервью бермаган бўлардим. Шу боисдан айтишим мумкинки, уч очко ҳар қандай индивидуал совриндан муҳим.
- Биринчи пенальтини сиз амалга оширдингиз ва ҳисобни тенглаштирдингиз. Иккинчи пенальтини нима учун Азиз Амонов тепди?
- Умуман олганда, пенальтини тепишни истагандим. Азиз келди ва ўзи ишлаган пенальтисини тепишни сўради. Одамлар пенальтидан гол уриш осон деб ўйлашади. Бироқ ҳозирда дарвозабонлар анчагина савияли ва кучли. Ўйин давомида жамоадошларим мендан пенальтини сўрашса, инкор қилмайман.
- Биринчи бўлимда жамоага оғир бўлди. Иккинчи таймда эса худди бошқа жамоа майдонга тушгандек. Танаффусда кийим алмаштириш хонасида қандай гаплар бўлди?
- Мураббий барчанинг эътиборини жамлаб, иккинчи бўлим учун қандай тактика бўлишини айтиб ўтди. Қаерда тартибли, қаерда зич ўйнаш кераклигини тушунтирди. Тўғрисини айтганда, Микаэль Секейра рақибларни тактик томонлама мағлуб этди. Унинг кўрсатмалари орқали ғалабага эришдик.
- Мухлисларга тилакларингиз.
- Албатта, уларга омад ва саломатлик тилайман. Мухлисларни стадионда кўриш доимо ёқимли. Улар ҳам стадионларга қайтиб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлайдиган вақт келди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди